French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тармоқларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди (+видео)
18:46 / 2023-12-26

Давлатимиз раҳбари 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда давлат раҳбари камчиликларни айтиб ўтди, долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро вилоятида ҳам электротехника, кимё, ва фармацевтика соҳалари бўйича 2023 йил якунлари ва 2024 йилда қиладиган ишлар белгилаб олинди. Бунда асосий эътиборни мавжуд корхоналарни тўлиқ қувватларда ишлатиш, янги лойиҳаларни топиш ва жараёндаги лойиҳалар амалга оширилишини тезлаштиришга қаратилмоқда.

Вилоятда мазкур соҳаларни ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур савол билан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга юзландик. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lAEPGLyLP2I" title="Tarmoqlarni rivojlantirish boʻyicha aniq vazifalar belgilandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

–Кимё саноатида вилоятимизда 255 та саноат корхонаси фаолият кўрсатиб, уларда 1 600 нафар фуқаро иш билан банд, –дейди вилоят раҳбари. –Бугунги кунда 5 та корхона 60 фоиздан паст қувватда ишлаётган бўлиб (ўтган йилга нисбатан 4,9 миллиард сўмга ишлаб чиқаришни камайтирган), ушбу корхоналарнинг муаммолари ўрганилди. Уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш юзасидан тавсиялар берилди. 2023 йил якуни билан 732,7 миллиард сўмлик (ўтган йил 574,1 миллиард сўм, ўсиш 112 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 9,3 миллион доллар (ўтган йил 8,6 миллион доллар, ўсиш 108,2 фоиз) кимё саноати маҳсулотлари экспорти кутилмоқда. Жорий йилда қиймати 66 миллиард сўмлик 12 та лойиҳа амалга оширилган. 100 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Бугунги кунда вилоятимизда 13 та фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда 970 та дорихона бор. Таҳлилларга кўра, вилоятдаги 970 та дорихона томонидан ўртача 7 минг номдаги дори-дармон ва тиббиёт буюмлари реализация қилинмоқда. Шундан 38 фоизи (2,6 минг номдаги) республикамизда ишлаб чиқарилаётган, 1,8 фоизи (125 номдаги) вилоятда ишлаб чиқариладиган дори воситаларини ташкил этади ҳамда 62 фоизи (4,4 минг номдаги) импорт орқали келтирилган дори воситалари ҳисобланади.

Вилоятда бугунги кунда 29 та электротехника саноати корхонаси фаолият кўрсатади. Уларда 141 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланган. 2023 йил якуни билан 18,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 4.5 миллион доллар электротехника маҳсулотлари экспорти кутилмоқда.Бугунги кунда вилоятда умумий қиймати 66 миллиард сўмлик 3 та лойиҳани амалга ошириш эвазига 40 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео), ЎзА мухбирлари