Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тармоқ раҳбарлари ўзимиздаги хомашёдан тайёр маҳсулот яратиш ҳақида доим бош қотириши кераклиги қайд этилди
14:56 / 2026-02-13

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Масалан, олтинни қайта ишлаш учун яратилган шароитлар туфайли заргарлик саноатида ўтган йилнинг ўзида 3,3 карра ўсиш бўлиб, 13 триллион сўмлик маҳсулот чиқарилди. Бу йил ҳам 1,3 баробар ўсиш режа қилинган.

Электротехника тармоғида ҳам йилига 160 минг тонна мисни чуқур қайта ишлаш қувватлари бор. Лекин ўтган йили корхоналарга 92 минг тонна мис берилган. Қазиб олиш ҳажмини, рудадан олинадиган мис улушини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Бунинг учун 57 та махсус техника олиб келиб, руда қазиб олишни 46 миллиондан 64 миллион тоннага ошириш, маҳаллий корхоналар учун биржага ҳар ой камида 10 минг тонна мис чиқариш топширилди.

ЎзА