French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий қадамжолар бўйлаб...
09:48 / 2022-05-03

Сирдарё вилоятининг бой туристик салоҳиятга эга ҳудудларидан бири саналган Ховос тумани 2500 йиллик тарихга эга.

Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Ховосда 28 та табаррук қадамжо бўлган. Ҳозирги кунга қадар улардан 12 таси сақланиб қолган. Муборак Рамазон ҳайити кунларида адлия ходимлари ушбу тарихий қадамжоларни зиёрат қилди.

– Муқаддас жойларни зиёрат қилиш одамларни ёмон йўллардан узоқ юришга, инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан фақат яхшилик қолдириш сингари хайрли ишларга чорлайди, – дейди Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев. – Биз “Хасти бузургон”, “Биби оча”, “Юсуфбобо”, Шербобо” зиёратгоҳларида бўлдик. Ушбу зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида маълумотга эга бўлдик.

Шундан сўнг адлия тизими ходимлари Ховос туманидаги Ўлкашунослик музейига борди. Бу ерда 200 дан ортиқ тарихий ашёлар ҳамда экспонатлар бор. Ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Саёҳатдан сўнг эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур буюмлар тарқатилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА