Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий масканлар дунё эътиборида
17:36 / 2025-11-27

Илк маротаба Бухорода ўтказилган замонавий санъат биенналесида “Қалблар дардига дармон” номи остида Ўзбекистонда яратилган янги асарлар барчага тақдим этилди.

Лойиҳа доираисида Ўзбекистон, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан таниқли иштирокчилар қатнашиб, ҳар бири тарихий маконларга мос равишда яратилган асар ва инсталляциялар намойиш этилди. Шунингдек, дастур доирасида турли тадбирлар, дастурлар ва гастрономик лойиҳалар ўтказилди.

Дастурлар давомида энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланган Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш борасида лойиҳа тақдимоти ва муҳокакамаси бўлди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мазкур музейнинг лойиҳалаштириш ишлари ливанлик архитектор Лина Готме томонидан амалга оширилаётганини ҳамда музейнинг очилиши эса 2027 йилга белгиланганини маълум қилган.

Президентимизнинг 2024 йил 30 майдаги “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳридаги тарихий маскан — Хўжа Гулрез кўчаси 13-уй манзилида жойлашган Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш борасидаги ишлари бошлаб юборилган.

– Юртимизда жадидчилик мактаби асосчиларидан бири Усмон Хўжаевнинг яшаган уйи, ҳозирда, Маданий мерос объекти ҳисобланадиган Ҳовли Поён тарихий масканда Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этишдан мақсад маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги фидойиликларини, ибратли ҳаёти ва фаолиятини, бой илмий-ижодий меросини чуқур ўрганишдан иборат. Шунингдек, маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, миллий истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги ҳиссаси ва фидойиликларини ҳаққоний ёритишни кенг тарғиб этишдан иборат, – дейди Бухоро вилояти “Карвон” маданий меросни ўрганиш ва туризмни ривожлантириш маркази раиси Шерзод Маҳмудов. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.