Тарихий-бадиий космонимлар хусусида айрим мулоҳазалар
Эшпўлат ЖАББОРОВ Доцент филология фанлари номзоди Қарши давлат университети Қарши, Ўзбекистон ejabborov57@inbox.ru
Аннотация
Мақолада Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридаги космонимларнинг турли тиллардаги ифодалари ва уларнинг луғавий маънолари тадқиқ этилган. Шунингдек, тарихий-бадиий космонимлар «Авесто», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк», Алишер Навоий асарларида ва бошқа манбаларда учраган космонимлар қиёсий таҳлил этилган.
Таянч сўзлар: ономастика, тарихий ономастика, космонимика, тарихий-бадиий космонимика, сайёра, юлдуз, ўзбек тили космонимлари, туркий тил космонимлари.