Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий ашё олиб кетилиши тўхтатилди
11:07 / 2023-09-28

“Наманган – Уфа” йўналиши бўйича авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро Х.Б.нинг ҳаракатлари Наманган вилояти божхона бошқармасининг Наманган халқаро аэропортида жойлашган чегара божхона пости ходимларида шубҳа уйғотди.

Фуқарога постдан ўтиш давомида товарларни Ўзбекистондан олиб чиқиш меъёрлари ҳамда товарларни декларациялаш тартиби тушунтирилиб, божхона назоратидан ўтказилди. Натижада фуқарога тегишли буюмлар қаторида бир дона мисга ўхшаш металдан ясалган қумғон идиши борлиги аниқланди.

Наманган вилояти Бадиий экспертиза бўлими санъатшунослик экспертининг хулосасида ушбу қумғон XIX-XX асрларда ясалганлиги, қиймати 12 миллион сўм миқдорида эканлиги ҳамда бу ашёнинг маданий бойлик сифатида мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланганлиги кўрсатилган. 

Шу ўринда айтиш жоизки, қумғон эҳтимол оилавий мулкдир, ота-боболардан қолган меросдир. Лекин бу ушбу маданий бойликни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини бермайди.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йил 29 августда қабул қилинган “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддасига асосан 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.