Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихимизга “Катта қирғин” номи билан кирган қатағон сиёсатининг асл мақсади нима эди? (+Видео)
11:15 / 2022-08-31

31 август — “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини кенг тантана қилар эканмиз, бугунги тинч-осойишта, фаровон кунларга эришиш осон кечмаганини, бунинг учун қанчадан-қанча ватандошларимиз, зиёлиларимиз, миллат фидойилари жон фидо қилганини чуқур англаймиз. Айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларида тарихимизга “Катта қирғин” номи билан кирган қатағон даврида минглаб миллат фидойилари, маънавият пешволари, адабиёт намояндалари қурбон бўлди. 

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/M87hFz3POvs" title="Қатағон даврида қанча ватандошимиз қурбон бўлган?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>


 
2001 йил 1 майдаги Президент фармонига асосан, 31 август куни “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” деб белгиланган. “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”нинг айнан мустақиллик байрамимиз арафасида ўтказилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Ҳурлик, озодлик йўлида жонини фидо қилган минглаб ватандошларимизнинг қони бекорга тўкилмагани, улар орзу қилган кунлар — истиқлол шамоли эсиб, ривожланиш сари бораётганимиз уларнинг ҳамиша барҳаёт эканлигини намоён этади. 
 
Қатағон даврини илмий жиҳатдан ўрганаётган олимлардан бири, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи илмий ходими Баҳром Ирзаев билан қатағон даври сиёсати, унинг оқибатлари хусусида суҳбатлашдик. 
 
Суҳбатимиз давомида қатағон сиёсатининг бошланиш сабаб ва омиллари, “Катта қирғин” даврида нима учун дастлаб давлат раҳбарлари, зиёлилар, адабиёт намояндалари, маънавият пешволари танлаб олингани, бу машъум даврда Ўзбекистон ҳудудидан қанча ватандошимиз қурбон бўлгани борасида сўз боради. 
 
Шунингдек, қатағон даврини янада чуқур ўрганиш, тадқиқ қилиш, тарғиб этиш, айниқса, ёш авлодга етказишда илмий соҳа вакиллари олдида турган вазифалар, тўсиқ бўлаётган айрим муаммолар ҳақида тўхталиб ўтилди. 
 
Қуйидаги видеоҳаволада суҳбатимизнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин. 


Муҳтарама Комилова, 
Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА