Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихдан хулоса чиқариб, бугуннинг қадрига етайлик
21:16 / 2023-10-04

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти томонидан “Қарамлик, қатағон ва миллат” мавзуида умуммиллий анжуман ўтказилди.

Анжуманда тарихимизни тўлиқ ва ҳаққоний ўрганиш, айниқса жадид боболаримиз ҳаёти, фаолиятини тадқиқ этиш масаласига устувор эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мазкур институт бош илмий ходими Муҳайё Исакова мустабид тузум давридаги қатағонларнинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатлари, ижтимоий чекловлар, маънавий тазйиқлар, сунъий тарзда очарчиликнинг амалга оширилгани қандай оғир оқибатларга олиб келгани хусусида сўз юритди.

Тадқиқотчи Дилноза Жамолова “Жадидчилик ва қатағон” мавзусида ўз фикрларини билдирди. Ушбу маърузада дастлаб маънавий ҳаракат сифатида шаклланган сиёсий ҳаракатга айланиши сабаблари, ривожланиши, ушбу ҳаракатнинг натижалари, жадидчилик ҳаракатларининг етакчилари хусусида батафсил сўз юритилди.

Тарих институти олими Қаҳрамон Ражабов “Совет ҳокимияти томонидан дин ва ишбилармон арбобларнинг қатағон қилиниши” мавзусида маъруза қилди. Таъкидланганидек, қатағон сиёсати ўтган асрнинг 50-60-80 йилларида ҳам такрорлангани, ушбу мудҳиш жараён миллатнинг энг илғор вакилларини мавҳ этгани хусусида батафсил сўз юритилди.

Институт етакчи илмий ходими Феруз Бобоев миллий озодлик йўлида курашган қўрбошиларнинг қатағон қилиниши ҳақида батафсил маълумот берди.

Маълумки, октябрнинг дастлабки кунлари бундан 85 йил аввал Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби кўплаб миллат фидойилари беаёв отиб ташланган кун сифатида тарихга кирган. Ўтмишдаги мудҳиш воқеликлар эса тарихдан тегишли хулосалар чиқариб, бугунги ёруғ ва саодатли кунларнинг қадрига етишга ундайди.

 

Н.Усмонова, ЎзА