Тарихчи олим Адиб Холид ёшлар билан учрашди
“Туркистонда жадидчилик” китоби муаллифи, тарихчи олим Адиб Холид Ёшлар ишлари агентлигига ташриф буюриб, агентлик лойиҳалари билан танишди.
Адиб Холид — тарихчи ва ижтимоий антрополог олим, Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланади. Карлтон Коллежи (АҚШ) тарих куллиёти профессори. Адиб Холид рус, ўзбек ва тожик тилидаги манбалар билан ишлайди. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон, Туркия, Покистон ва Россияда яшаган.

Таниқли олим “Ўзбекистон таваллуди”, “Туркистонда Жадидчилик”, “Марказий Осиё” каби китобларнинг муаллифи.
Адиб Холид аввало, “Ёшлар учун 1000 китоб” лойиҳаси жамоаси билан учрашиб, асарининг ўзбек тилига таржима қилингани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, "Qizlar akademiyasi", "Mutolaa", "WikiStipendiya" ва"UzChess" лойиҳалари фаолияти билан ҳам танишди. Ташриф якунида олим жамоага муваффақият тилаб, лойиҳалар унга жуда ёққанини таъкидлади.
Гулноза Бобоева, ЎзА