Сирдарё вилоятида 168 399 тонна пахта териб олинди
Ўтаётган йил дунё халқлари қатори Сирдарё вилояти халқини ҳам оғир синовлардан ўтказди.
Ўтаётган йил дунё халқлари қатори Сирдарё вилояти халқини ҳам оғир синовлардан ўтказди.
Коронавирус балоси, май ойида Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ҳодиса деҳқонларни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундади. Президентимизнинг вилоят халқига алоҳида эътибори, кўрсатган ёрдами эвазига далаларда мўл ҳосил етиштирилди.
Теримнинг пухта ташкил этилгани туфайли вилоятда жами 168 399 тонна пахта териб олинди. Умумий терилган пахтанинг 45 минг тоннаси механизаторлар ҳиссасига тўғри келди. Айниқса, еттита пахтачилик кластерининг улуши катта бўлди. Хусусан, «Бек кластер», «Поли текс Сирдарё» ва бошқа кластерлар юқори ҳосил етиштириб, пахтани ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олиш чораларини кўрди.
Мирзаобод, Ховос, Боёвут, Сайҳунобод ва Сирдарё тумани пахтакорлари вилоятнинг умумий хирмони юксалишида ўзининг салмоқли ҳиссаларини қўшди.
Ҳали далаларда ҳосил мўл.