ФОТОРЕПОРТАЖ
Газеталар ҳар қандай даврда маънавият чироғи, жамият сийратига сайқал, оммавий ахборот ва тарғиботнинг асосий воситаси бўлиб келган. Халқ маънавий қудратини юксалтиришга, омма ижтимоий онгини ривожлантиришга кўмаклашади. Айтиш жоиз бўлса, ҳокимият ва жамият ўртасида холис воситачи вазифасини ўтайди.
Навоий вилояти Томди тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Томди чорвадори” (“Тамды шаруагері”) газетаси 1938 йилдан буён нашр этиб келинади. Ўзига хос тарихий йўлни босиб ўтган ушбу нашр ўз ўқувчиларига эга.
Куни кеча Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов Томди туманида бўлиб, ушбу газета таҳририяти фаолияти билан яқиндан танишди.
[gallery-21570]
Таҳририятга ташриф давомида ушбу газета жамоасининг бугунги кундаги фаолияти, ўтган тарихий даврлар, устоз журналистлар ҳаёти ҳақида самимий суҳбат қурилди. Жамоатчиликка янгиликларни холис, ҳаққоний етказиш, матбуот ва сўз эркинлиги, касб этикаси талабларига риоя қилиш масалалари, газетада сўз масъулияти ҳақида ўзаро фикр алмашилди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА