Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғибот учрашуви ўтказилди
10:23 / 2025-12-04

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 3 ноябридаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар республикада гиёҳвандликка қарши кураш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати, фармоннинг асосий йўналишлари ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш борасидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Учрашув давомида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, унинг шахс, оила ва жамиятга келтирадиган зарарли таъсири, наркожиноятларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар таъкидланиб, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти тушунтирилди.  

Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг бошқа турларининг олдини олиш, талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби куннинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига наркожиноятлар профилактикаси бўйича тайёрланган видеофильм ҳавола этилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири