Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
11:32 / 2024-10-24

Ўзбекистон Экологик партияси ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирган. Партия “Табиат учун бирлашайлик” шиорини илгари суриб, табиатнинг бугунги овозига қулоқ тутишга чақирмоқда.

Барчани соғлом ва барқарор келажак сари, кўз олдимизда намоён бўлиб турган тизимли экологик муаммоларга қарши ҳаётий ечимларга эришиш  партиянинг устувор мақсадларидан саналади.

Айни кунларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан республикамиз ҳудудларида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида турли тарғибот тадбирлари, акциялар ўтказилмоқда. Муҳими бу саъй-ҳаракатлар аввалгиларидан кенг кўламлилиги ва аҳамияти, республика ҳамда вилоят миқёсидаги фаоллар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар, хотин-қизлар иштирок этиши билан тубдан фарқ қилади. Жойлардаги сайловчилар билан юзма-юз учрашувда партия ва номзодларнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар таништирилмоқда.  

Тошкент вилоятида ҳам мана шундай тадбирлар фаоллик билан ўтказилмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Носиржон Аминов вилоятнинг Янгийўл тумани 5-сонли мусиқа мактабида сайловчилар билан, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўшилган қиймат солиғидан озод этиш, шаҳар ҳудудларида тез-тез учраб турадиган сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида дренаж тизими муаммоларини ҳал этиш масалалари партиянинг сайловолди дастуридан муҳим ўрин эгаллаганини айтиб ўтди.  

Сайловларда энг муносиб номзодлар ва сиёсий партиянинг ғалаба қозониши Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва шу орқали мамлакатимизнинг барқарор ривожланишида жуда муҳим ўрин тутади.

А.Мусаев,ЎзА.