Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғибот тадбирлари давом этади
12:16 / 2022-11-16

Жиззах вилоятида “Маданият карвони” лойиҳаси доирасида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.

“Янги Ўзбекистонда – эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилаётган фестиваль доирасида пойтахтдан келган тарғибот гуруҳи вакиллари вилоятнинг шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар ташкил этмоқда.  

Тарғибот гуруҳи аъзолари, Президентимизнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Нодир Холбўтаев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги вилоят вакиллари ҳамроҳлигида аҳоли ва ёшлар билан ижодий учрашув ўтказилди.  

[gallery-9598]

Тадбир қатнашчилари Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали, вилоят “Ахборот кутубхона маркази”, “Sambhram” университети ҳамда Зарбдор туманидаги тубдан қайта таъмирланиб реконструкция қилинган 1-сонли кар ва соқов болалар ва 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқувчи-ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.  

Вилоятининг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган ушбу фестиваль доирасида ёзувчи, шоир, сиёсатшунос, олим, ҳуқуқшунос ва таниқли санъаткорлар билан учрашувлар, концерт дастурлари ҳамда бир қатор маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар белгиланган жадвалга кўра ўтказилмоқда.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА