French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғибот тадбири ўтказилди
17:50 / 2025-12-01

1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан Жиззах шаҳрида “Соғлом ҳаёт сари биргаликда” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг меҳнат, соғлиқни сақлаш ва спорт масаллари бўйича қўмита раиси, сенатор Назира Мухторовa “ОИВ инфекцияси соҳасида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди.  

Шунингдек, тадбирда  Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ёдгор Ёқубов томонидан “ОИВ инфекцияси соҳасида тиббиёт ходимларининг асосий вазифалари” ҳақида маълумот берилди.

Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова вилоятда амалга оширилаётган профилактик ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ечимларни ўз ичига олган ҳисобот билан чиқиш қилди.  

Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ва соҳа вакиллари ўз фаолиятларига оид қисқа ҳисоботларини тақдим этишди.

Тадбирда “Меҳр қўлларини узатайлик” шиори остида инклюзив кўргазма ҳам ташкил этилди. Унда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар ҳамда “Мурувват уйи” тарбияланувчиларининг тиккан кашталари, безак буюмлари, рассомлик асарлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.  

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири