Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тарғибот поезди” Сирдарёда
14:21 / 2023-04-04

Сирдарё вилоятида “Мен бефарқ эмасман” шиори остида “Тарғибот поезди” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Аҳолининг, айниқса ёшларнинг референдумга оид билимларини ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларга фаол жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан “Мен бефарқ эмасман” шиори остида ҳудудларда “Тарғибот поезди” лойиҳаси ўтказилмоқда.  

Айни кунларда университет ўқитувчи ва талабаларидан иборат тарғибот гуруҳи Сирдарё вилоятига келди.Тарғиботчилар дастлаб Сирдарё вилояти юридик техникумида таҳсил олаётган бўлажак ҳуқуқшунослар билан учрашди. Ёшлар билан мулоқотда ватанимиз келажаги ва равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.

Тарғибот поезди навбатдаги манзилга етиб келди. Мингдан зиёд талабалар таҳсил олаётган Гулистон давлат педагогика институти Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21-июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ Гулистон давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида ташкил этилган. Ушбу таълим масканида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда ўтказиладиган референдум моҳияти ва унинг ҳуқуқий асослари тушунтирилиб, мавзуга доир тарғибот материаллари тарқатилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида ёш тарғиботчилар томонидан турли интерфаол ўйинлар ташкил этилиб, ёшлар конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасликка чақирилди.  

– Лойиҳада иштирок этиш бўйича 600 нафардан ортиқ талабалар истак билдириб, уларнинг орасидан 100 нафари саралаб олинди. Талабаларни саралашда уларнинг билим ва кўникмаси, нотиқлик маҳорати, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардан хабардорлик даражасига алоҳида эътибор қаратилиб, улар ҳар бир ҳудуд кесимида университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат таркибда тарғибот гуруҳларига бириктирилди, – дейди ТДЮУ Криминалистика ва суд экспертизаси кафедраси катта ўқитувчиси Бахтиёр Ҳамидов.– “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар 3-6-апрел кунлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилиши белгиланган. Лойиҳа доирасида биз сирдарёлик ёшлар билан, аҳоли билан учрашиб қатор тарғибот тадбирларини амалга оширишни мақсад қилганмиз.

“Тарғибот поезди” Сирдарё бўйлаб ҳаракатни давом эттирмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА