Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғибот поезди Қашқадарёда
16:46 / 2023-11-29

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида “Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасида талабалар Қашқадарёга борди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларимизнинг Конституцияга оид ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Қарши халқаро университетига ташриф буюрди.

Университетда ёшларнинг конституциявий билимларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ёш тарғиботчилар томонидан турли интерфаол ўйинлар ташкил этилди.

“Тарғибот поезди” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар 28 ноябрдан 1 декабрга қадар вилоятдаги олий таълим муассасаларида бўлиб ўтади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири