ФОТОРЕПОРТАЖ
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида барча туманларда штаблар ташкил этилган. Республикадан Ёзёвон туманига бириктирилган вакил ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ масъулларининг ташаббуси билан тумандаги штаб фаолияти намунавий тарзда йўлга қўйилган. Штаб зарур мутахассислар билан тўлдирилган, замонавий компьютер технологиялари ва бошқа техника воситалари билан тўлиқ таъминланган. Штаб аъзолари ўртасида вазифалар аниқ тақсимланган ва барча иштирокчилар жараён мазмун-моҳиятидан хабардор.
Республика вакили штаб аъзолари билан МФЙларда бўлиб, маҳалла еттилиги билан суҳбатлар ўтказмоқда. Аҳоли орасида тарғибот ишлари юқори даражада ташкил этилмоқда.
[gallery-26393]
Хонадонларда аҳоли билан суҳбатлар давомида Президент Фармонининг мазмун ва моҳияти нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчиликка атрофлича тушунтириб борилмоқда.
Фармон ижросига оид ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА