Конституциямиз энг ривожланган, тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳон конституциявий амалиётига таянган ҳолда яратилган. Асосий Қонунимиз БМТ ҳужжатларига, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асослангани билан аҳамиятлидир.
Ўтган йиллар давомида шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфасидагина эмас, балки юртдошларимизнинг турмиш тарзи, тафаккури, дунёқарашида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Истиқлол йилларида туғилиб, ҳурлик ҳавосидан баҳра олиб ўсган бутун бошли авлодлар камол топмоқда. Ўзбек халқи мураккаб глобаллашув шароитида дунё аҳли билан бап-баравар қадам ташлашга қодир миллатга айланди. Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида нуфузи ортди, шон-шуҳрати юксалди, мустақилликнинг сиёсий ва иқтисодий негизи мустаҳкамланди.
Алоҳида урғу билан таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг апрелида референдум орқали янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қатор халқаро анжуманларда нуфузли экспертлар, хорижлик мутахассислар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – миллий истиқлол мафкураси ғоялари сингдирилган миллий манфаатларимиз, истиқлолимиз ва буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолатидир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MjnK7e2Pg8Q" title="Тарбия - энг олий қадрият" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА