Коррупция ҳар қандай жамият ривожланиши учун тўсиқ бўладиган ижтимоий хавфдир. Ҳар қандай коррупциявий қонунбузарлик янги бир қонунбузарлик содир бўлишига туртки бўлади. Юртимизда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг янгича самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари шакллантирилди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси, шунингдек, Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди. Ушбу иллатга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тузилди.
Шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиша в унга қарши курашишга каратилган давлат сиёсатининг самарадлигидорни ошириш мақсадида жорий йилнинг 25 января Президентимизнинг «Республика ижровчи ҳокимият эту органлари фаолият ини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан вазирлик ва идораларнинг маркизий аппаратларида коррупцияга қарши курашиш тузилмаларини мажбурий тартибда ташкил этиш талаби белгиланди.
- Агентликка жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 1 562 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 535 тасининг кўриб чиқилиши таъминланди, 27 та мурожаат бугунги кунда кўриб чиқилмоқда, -дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчиси Феруза Мирзакомилова. -Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 18 та сўровнома юборилди, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 13 та тақдимнома киритилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fgkQ7CVRm2Q" title="Тараққиётга тушов иллат" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Мурожаатларни ўрганиш натижаси асосида 6 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 4 та қабул қилинган қарор бекор қилинган, 4 та жиноят иши, 3 та маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Халқимизнинг адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Айтиш лозимки, жамиятимизнинг барча аъзолари билан бир қаторда давлат хизматчилари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланишининг олдини олиш учун уларда ҳалоллик хусусиятининг шаклланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан мақсад, юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда бу иллатни барча соҳалардан илдизи билан қўпориб ташлашдан иборатдир.
Ўткир Мирзо, Дониёр Ёқуб (видео), ЎзА