Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт Стратегияси: Янги Ўзбекистоннинг муҳим мақсадли йўналишлари
09:58 / 2022-02-01

Янги Ўзбекистон «Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат» деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда.

 Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланмоқда. Шу муносабат билан, «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида кейинги беш йилда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил 31 декабрдан бошлаб интернетдаги (regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz) порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.  

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси: Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш,  умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишни қамраб олади.  

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳада мутлақо янги ёндашув қўлланилиб, режалаштирилган ислоҳотлар натижадорлигини тараққиётнинг мақсадларига эришганлик даражаси асосида баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Қабул қилинган фармон лойиҳаси бўйича 16,7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Уларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, ҳужжатга қарийб 100 та концептуал ҳамда 200 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбир назарда тутилмоқда. Режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард доллар миқдорида маблағ йўналтирилади. 2022 йилнинг 26 январь санасида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси»ни амалга оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақида: «Ҳаммангиз хабардорсиз, ўтган йили сайловолди дастури доирасида ҳудудларга ташрифларда «Инсон қадри учун» тамойилини барча ислоҳотларимизнинг бош мезони сифатида белгиладик. «Давлат – инсон учун» деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик. 

Ушбу стратегияда: яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари қандай бўлади? Келгусидаги фаолиятимизни белгилайдиган айнан қайси мақсад ва вазифалар биз учун энг долзарб ва устувор ҳисобланади? Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳа ва йўналишларини комплекс ривожлантириш учун асосий эътиборни нималарга қаратишимиз керак? Кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларимиз, дастур ва режаларимизни янги даврда қандай давом эттиришимиз, уларга қандай қўшимча ва ўзгартиришлар киритишимиз керак, деган саволларга чуқур ва атрофлича жавоб берилган», - деган Президент ўз нутқида. 

Бундай муаммоларни ҳал этишда куч ва имкониятларни бирлаштириш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш лозим. Бу эса, ўз навбатида, келажагимиз қиёфасини белгилайдиган глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш зарурлигини англатади. Хулоса қилиб айтганда, Янги Ўзбекистоннинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси» – инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.  
 

Обиджон Ҳамидов, 
БухДУ ректори,  
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор