French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт стратегияси: вазифалар ижроси ривожланишга хизмат қилади
19:06 / 2022-11-11

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент Молия институти ҳамкорлигида “Маънавияти юксак тадбиркор – Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида маърифий тадбир ташкил қилинди. Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни бажариш масалалари муҳокама қилинди.

– “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”да тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида қатор устувор вазифалар белгиланган, – деди тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев. – Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетни тўғри шакллантириш ва самарали ижро этилишини назорат қилиш муҳим масалалардандир. Сўнгги йилларда фуқароларимизда тадбиркорлик тафаккури уйғонди. Чунки ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, бизнес муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунга туртки бўлаётир. Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлар фаоллигини ошириш долзарб аҳамиятга эга. Айниқса, маънавияти юксак тадбиркорлар иқтисодиётимизнинг ўсиши ва юртимиз фаровонлигига таянч бўлади.

Тадбир иштирокчилари Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш маслаларига қаратилган 5 устувор йўналишига доир мақсад ва вазифаларни бажариш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

М.Комилова, ЎзА