Навоий вилоятида ўтказилган Олий таълим муассасалари талабалари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси – менинг нигоҳимда» номли ижодий ишлар танлови якунланди.
Танлов аёллар қанотининг «Дурдона» маърифий лойиҳаси доирасида ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши, Навоий Давлат педагогика институти, Навоий шаҳар прокуратураси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда имзоланган келишувга кўра ташкил этилган.
Ёшлар онгида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида институтининг фаоллар залида ўтказилган тадбирда ёшлар «Энг яхши мақола», «Энг яхши ижодий шеър», «Энг яхши ижодий расм», «Энг яхши ижодий қўл иши», «Энг яхши ижодий иншо» номинациялари бўйича келиб тушган юздан ортиқ ижодий ишлар намуналари орасида энг сара, деб топилган ижодий ишлар номинациялар бўйича 1-2-3-ўрин ғолиблари партия тарғибот воситалари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.Шунингдек, тадбирда партия томонидан жорий этилаётган «Янги авлод кадрлари» лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ёшларга тушунтирилди.
З.МИРЗАБОЕВА, ЎзА