Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тараққиёт стратегияси” маркази ва Туркиянинг етакчи “ақл марказ”лари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади
17:14 / 2023-07-14

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Туркиянинг етакчи “ақл марказ”лари – Анқара инқироз ва сиёсий тадқиқотлар маркази (ANKASAM) директори Мехмет Сайфетдин Эрол, Стратегик фикр институти (SDE) директори Гурай Алпар ҳамда “Соҳибқирон” стратегик тадқиқотлар маркази (SASAM) директори Месут Эмре Каракоселар билан учрашувлар ўтказди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашувлар аввалида Марказ раҳбари Э.Туляков туркиялик ҳамкорларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижалар, жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдуми ҳамда 9 июль куни ўтказилган Президентлик сайлови жараёни ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтди.

Шунингдек, томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик алоқалари икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси сабаб жадал ривожланиб бораётганлиги, хусусан, буни парламентлараро, давлат идоралари, ишбилармон доиралар ва таҳлил марказлари мисолида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидлашди.

Жумладан, бу жараёнлар сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, туризм, энергетика, транспорт, қишлоқ ҳамда ўрмон хўжалиги, таълим, фан ва техника, соғлиқни сақлаш ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликда яққол намоён бўлаётганлигини айтиб ўтишди.

Шу билан бирга, томонлар 2021 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандумлари доирасида бошланган ўзаро манфаатли соҳалардаги қўшма лойиҳа, тадбир ва тадқиқот ишларини янада кенгайтириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

ЎзА