Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тараққиёт стратегияси” маркази ва Синьхуа институти ҳамкорлик қилади
21:38 / 2024-06-12

“Тараққиёт стратегияси” марказида Хитой Халқ Республикасининг Синьхуа институти директори ўринбосари Цуи Фенг раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков Хитой делегацияси аъзоларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан таништирди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида. 

Мулоқот жараёнида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Синьхуа институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ҳамда Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Жумладан, Синьхуа институти раҳбарияти “Тараққиёт стратегияси” маркази билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали биргаликда илмий- тадқиқот ишларини амалга ошириш, икки давлат ўртасидаги самарали тажрибаларни ўрганиш, нуфузли илмий нашрларда мақолалар чоп этиш ҳамда халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш борасида ўз таклифларини билдирди. 

Марҳабо МАДАМИНОВА, ЎзА