Тараққиёт стратегияси: мақсад аниқ, йўл ойдин
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Жиззах вилоят кенгашида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти” га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари, мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари, Жиззах давлат Педагогика институти профессор-ўқитувчилари, ёшлар ҳамда электорат вакиллари иштирок этди.
[gallery-5815]
Давра суҳбатида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” га оид Давлат дастури ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида сўз борди. Шунингдек, мулоқотда Тараққиёт стратегиясидан ўрин олган устувор вазифаларни янада кенгроқ тарғиб қилиш, улар ижросини таъминлашда партия аъзолари, депутатларнинг фаоллигини ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
А.Қаюмов,
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА