English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт стратeгияси билимдонлари
10:18 / 2022-03-03

Наманганда вилоят прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тараққиёт стратегияси билимдони” танлови ўтказилди.

Ушбу танлов давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони ижроси ва талаба ёшларнинг юртимизда кечаётган қизғин ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Танловда Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари иккита шарт бўйича ўз билимларини синаб кўрди. Дастлабки шартда “Тараққиёт стратегияси”дан тузилган 20 саволдан иборат тест бажарилган бўлса, кейинги шартда ҳар бир қатнашчи тўрт йилга мўлжалланган муҳим дастурда белгиланган йўналишлар асосидаги саволларга жавоб қайтарди.

Прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги, адлия, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб борди.

Ақл баҳсининг якуний натижаларига кўра, Наманган давлат университети талабаси Рамзиддин Турсунов ғолиб, деб топилди.

Танловнинг барча ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Шунингдек, юқори ўнталикдан жой эгаллаган йигит-қизлар ҳамкор ташкилотлар томонидан йил давомида жойларда уюштириладиган “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси – ёшлар нигоҳида” мавзусидаги тадбирларга тарғиботчи сифатида қабул қилинди. Ёш тарғиботчилар вилоятнинг чекка ҳудудларидаги ёшларга ҳам “Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида стратегиянинг туб мазмун-моҳиятини етказишда ёрдам беради.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА