Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт сири илм ва маърифатда
12:34 / 2024-12-11

18 декабрь – Халқаро араб тили куни муносабати билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Араб тили глобаллашув даврида: инновацион ёндашувлар ва ўқитиш методикаси” III-халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик илмий доира вакиллари ва юртимизда фаолият юритаётган Кувайт, Миср, Ўмон Султонлиги, БАА, Фаластин, Жазоир каби араб давлатлари элчилари қатнашди.

Тадбирда сўз олган Миср Араб Республикасининг элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад, мисрлик олим, филология фанлари номзоди, доцент Саид Кораим  Ўзбекистон илм-фани ҳамда тарихида араб тили улкан ўрин тутишини таъкидладилар. 

Таъкидлаш лозим, бугун юртимизда арабшунослик соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида асосий фан сифатида, ЎзМУ, ТДПУ каби олий таълим масканларида эса қўшимча тил сифатида ўқитилмоқда. Шунингдек, ўлкамизда араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжуд. 

[gallery-20806]

Анжуман доирасида ҳар бир элчихона ўз тақдимот-кўргазмасини ташкил қилди. Айниқса, хаттотлик санъатининг жонли намойиши ва араб тилидаги китоблар тақдимоти йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Илмий муҳокамалар якунида эса араб тилида нотиқлик маҳорати, ифодали ўқиш ва саҳна кўринишлари бўйича мусобақа ўтказилди ва ғолиблар тақдирланди.

 – Халқаро араб тили куни муносабати билан бу ерга таклиф этилганим мен учун шарафдир, - деди Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ирқи. – Чунки бундай маърифий тадбирлар ўзаро танишув ва алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.  Сўнгги йиллар мобайнида Жазоир ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари, хусусан,  олий таълим ва илмий тадқиқот йўналишида жадал ривожланиб бормоқда. Эътироф этиш жоиз, Ўзбекистон билан Жазоир Халқ Демократик Республикасининг 5 та олий таълим муассасаси ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Биласизми, таълим ва илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳар бир давлатнинг ривожланиш даражасини кўрсатувчи асосий мезонлар сирасига киради. 

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь – Халқаро араб тили куни БМТ томонидан таъсис этилган бўлиб, 2012 йилдан буён дунё бўйлаб нишонланиб келинади. ЮНЕСКО маълумотига кўра, сайёрамиз бўйлаб араб тилида сўзлашувчилар сони 400 миллион кишини ташкил этади. 

Муҳаррама Пирматова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА