Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
тақсимлаш тизими операторларининг вазифа ва мажбуриятларини белгилаш орқали тақсимлаш тизимларини ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш;
истеъмолчилар ва кичик қувватдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларни тақсимлаш электр тармоқларига улаш;
электр энергияси сифатини ва истеъмолчиларининг электр таъминоти барқарорлигини ошириш;
тақсимлаш тизимларидан самарали ва хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш ҳамда барча фойдаланувчилар учун тенг шарт-шароитларни яратиш;
тақсимлаш электр тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш орқали электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорида фаолият юритувчи томонлар учун умумий техник талабларни ўрнатиш қоидалари тасдиқланди.
Мазкур қоидалар тақсимлаш электр тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш орқали барча иштирокчиларга тенг шарт-шароитлар яратиш, уни хавфсиз ва ишончли эксплуатация қилиш, тақсимлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли, хавфсиз ва самарали етказиб беришдаги муносабатларни тартибга солади.
ЎзА