Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тақиқланган жойларга чиқинди ташлаш 17 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлади 
16:34 / 2024-08-15

Ҳуқуқий муносабат

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланган. Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов мазкур жавобгарликлар бўйича тушунтириш берди: 

–Тақиқланган жойларга ахлат ташлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-1-моддаси билан жавобгарлик белгиланган. 

Хусусан, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, жумладан, 340 минг сўмдан 1 миллион 20 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача, 3 миллион 400 минг сўмдан 6 миллион 800 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, жумладан, 1 миллион 700 минг сўмдан 3 миллион 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, 6 миллион 800 минг сўмдан 10 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, жумладан, 1 миллион 700 минг сўмдан 3 миллион 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, 6 миллион 800 минг сўмдан 10 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача 3 миллион 400 минг сўмдан 5 миллион 100 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача 10 миллион 200 минг сўмдан 17 миллион сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА