Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
09:52 / 2023-12-27

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида ўтган йиғилишда  комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.  

Комиссия ва ишчи гуруҳ таркибида Олий суд, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари, Маҳалла институтини ривожлантириш департаменти, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси раҳбар ходимлари, ДХХ ва Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма ва тармоқ бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари бор.  

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижроси ҳақида сўз юритилди.    

Фармон ижроси юзасидан тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида тақдим этилган мурожаатлар кўриб чиқилди.  

Хусусан, 18 мурожаат ўрганиб чиқилиб, комиссиянинг муҳокамасига тақдим этилган.  

Комиссия томонидан ҳар бир мурожаат батафсил кўриб чиқилиб, натижаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши таъминланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА