Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Юртимизда камбағалликка тўлиқ барҳам бериш мақсади қўйилгани зиммамизга улкан масъулият юклайди
18:12 / 2025-10-31

Сенат ялпи мажлисида ҳудудларни ривожлантириш борасидаги амалий ҳаракатлар изчил давом этаётгани қайд этилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева Давлатимиз Раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи бу борадаги ишларга муҳим туртки бўлганини алоҳида эътироф этди. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 82 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорликда банд. 

Президентимиз ислоҳотлар самараси, аввало, маҳаллада акс этиши зарурлигига урғу бериб, маҳаллаларни обод қилиш бўйича “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастурини амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. Дастурга мувофиқ, Янги Ўзбекистон руҳи кириб бориши керак бўлган 33 туман ва 330 оғир маҳалла белгилаб олинди. Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, маҳаллаларнинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Ушбу ташаббус ҳудудларимиз қиёфасини яхшилаш, маҳаллаларда аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ишларини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида кенг кўламли  бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудудида замонавий саноат қувватлари, янги корхоналар ишга туширилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. 

Мақсад – халқимиз учун қулай шарт-шароитлар, муносиб даромадли иш ўринлари яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришдир.

– Умуман олганда, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурий ислоҳотларнинг муҳим мезони – камбағалликни қисқартириш эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, - деди Т.Норбоева. – Бежиз Президентимиз Бош ассамблеяда ушбу масалага алоҳида урғу бермади. Зотан, камбағалликни қисқартириш – глобал Барқарор ривожланиш мақсадларининг энг биринчиси ҳисобланади. “Инсон қадри учун” тамойили асосида кейинги саккиз йилда олиб борилган тизимли ислоҳотлар натижасида 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилди. Ўтган йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга туширилди. Жорий йил охирига қадар 6 фоизгача камайтириш бўйича барча имкониятлар ишга солинаётгани халқаро ҳамкорларимиз томонидан юксак эътироф этилмоқда. 

Бу қатор халқаро рейтингларда акс этмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғонага кўтарилиб, 167 давлат орасида 62-ўринни эгаллади. 

Барқарор ривожланиш мақсадлари, хусусан, камбағалликни қисқартириш масалалари доирасида халқаро ҳамкорлар билан доимий ва самарали мулоқот ўрнатилган.  

Кенг қамровли дастурий вазифаларни изчил давом эттириш орқали келгуси беш йил давомида юртимизда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш мақсади қўйилгани катта ирода бўлиб, барчамизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди. 

Норгул Абдураимова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА