Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: "ШҲТ Хотин-қизлар форуми – тинчлик ва барқарорликка хизмат қилади"
10:04 / 2022-08-19

ОНЛАЙН

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хотин-қизлар форумини  Сенат раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан очди.  Сенат раиси халқаро форум иштирокчиларини тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик шаҳри Тошкентда кўриб турганидан мамнун эканини билдирди.

Форумда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон давлатлари парламентлари, ҳукуматлари аъзолари, шунингдек, қатор нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этаётгани қайд этилди.

– ШҲТ давлатларининг энг юқори даражага эга бўлган аёл мутахассисларининг бир даврага тўплангани ушбу Форум муваффақияти гаровидир, – деди Танзила Норбоева. – Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида тегишли ҳамкорлик йўналишлари бўйича истиқболдаги режаларни белгилашга бағишлаб 80 дан ортиқ сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий тадбирлар ўтказилди.

Дунё халқлари ўртасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бугунги ШҲТ Хотин-қизлар форуми ҳам мана шундай муҳим тадбирлардан биридир.

Тадбир давом этмоқда.


Норгул Абдураимова, ЎзА