French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: “Бугун қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳим”
12:26 / 2020-04-02

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали халқимизга мурожаат йўллади:


Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали халқимизга мурожаат йўллади:

“Мамлакатимизда #Cовид_19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида Президентимиз муҳим фармон ва қарорларни имзолади. Махсус комиссия томонидан ҳам кечиктириб бўлмас ишлар амалга оширилмоқда.

Карантинда бўлган ҳамюртларимиз коронавирусдан соғайгани ҳақидаги хушхабарлар ҳар биримизнинг қалбимизга қувонч улашмоқда. Албатта, бунда фидоий шифокорларимизнинг ўрни беқиёс. Уларга ҳар қанча таъзим айласак арзийди! Бундан ташқари, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар мутахассисларининг меҳнатини ҳам эътироф этиш зарур.

Азиз ватандошлар! Сизларга мурожаат қилмоқчиман. Кўпгина машаққатларни енгиб чиққан мард ва олийжаноб халқимиз азалдан оғир-вазмин бўлиб, синовли кунларда бирлашиб келган. Бугун ана шундай қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳим.

Уйда қолиб, санитария-гигиена қоидаларини унутмайлик! Қачонки жипслашиб, мутахассисларнинг тавсияларига, қолаверса, карантин даврида тартиб-интизомга қатъий риоя қилсак, шундагина ушбу синовли кунларни тезроқ енгамиз.

Унутманг, масъулиятли бўла олиш билан нафақат ўзимиз ва яқинларимизни, балки бутун инсониятни асраб қоламиз!