Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига ташриф буюрди
21:30 / 2020-01-31

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига ташриф буюрди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф давомида Танзила Норбоевага Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова ҳамда Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Хожиевлар ҳамроҳлик қилдилар.

Сенат раиси ижод мактаби ўқувчилари таҳсил олаётган ўқув хоналари, кутубхона, кимё, физика, биология, лаборатория хоналари ва турар жойлари билан яқиндан танишди.

photo5305265396863052962.jpg

Ўқувчилар билан уларнинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари ҳақида дилдан суҳбатлашди. Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоилга истеъдодли, ижодкор ёшларни тарбиялашдек эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоев Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби «Фахрий меҳмонлар китоби»га ўз дастхатини ёзиб қолдирди.

Моҳидил Зияева,
Ҳалима Худойбердиева номидаги
ижод мактаби ўқитувчиси,
Халқ таълими аълочиси