French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тантанали ваъда беришди
20:46 / 2025-09-26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўқувчи ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидаги биттадан мактабда, жами 17 та “Жасорат синфи” ташкил этилганди.

Мазкур синфларнинг мақсади ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматни адо этишда зарур бўладиган дастлабки ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли тайёрлашдан иборатдир.

Шу йилнинг июль ойида “Жасорат синфлари” га 5-синфда ўқиётган ўқувчилардан икки босқичда (тест ва жисмоний тайёргарлик) имтиҳонлар олиниб, 442 нафар ўқувчи қабул қилинган эди.

Қорақалпоғистондаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли бинода ана шу ўқувчиларнинг ваъда бериш тадбири тантанали тарзда ўтказилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири