Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танқидий руҳдаги йиғилиш
16:03 / 2025-03-24

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.

Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Б.Зарипов, вилоят прокурори У.Ҳамдамов, ва вилоят ИИБ бошлиғи И.Турсунов қатнашди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири