Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танқиддан тўғри хулоса чиқариш лозим
15:37 / 2025-10-11

Бухоро вилоятида соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят электр тармоқлари корхонаси, Вобкент тумани деҳқон бозори ҳамда вилоят кадастр идораларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижроси юзасидан йиғилишлар ўтказилди. Унда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов ўрганишлар олиб борди.

Муҳокамаларда, коррупциявий омилларни келтириб чиқаришни олдини олишда энг самарали тадбирлардан бири бўлган соҳаларни рақамлаштириш, электрон платформаларни ишга тушириш каби вазифалар айрим давлат ташкилотлари хусусан, соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят электр тармоқлари корхонаси, ҳудуддаги деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилишида кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги 22 та бозорлардан “рақамли бозор” дастури ишга тушмаганида ушбу йўналишдаги фаолиятни амалга оширишда масъулиятсизликка йўл қўймаслик, ишларни жадаллаштириш, қисқа муддатларда ишларни якунлаш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирлар якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири