Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танқиддан сўнг
12:01 / 2025-01-07

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг Шароф Рашидов туманидаги танқидий-таҳлилий ўрганишларидан сўнг Учтепа маҳалласидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан бормоқда.

Аввало, мактабга элтувчи йўл асфальтланди. Киришда алоҳида назорат бўлими ташкил этилди. Вилоят раҳбарининг топшириғидан сўнг мактабнинг иситиш тизими яхшиланяпти, янги ҳожатхона ҳам қурилмоқда. Ушбу мактабдаги камчиликларни бартараф этиш ишлари жорий йилнинг 22 январига қадар тугатилиши белгиланган. Барча камчиликлар бартараф этилгач, вилоятдаги барча шаҳар ва туман ҳокимлари ва мактаб раҳбарлари учун бу ерда намунали семинар ташкил этилиши режалаштирилган. 

Туман мудофаа бўлими биноси ҳам таъмирдан чиқарилди. Янги жиҳозлар билан таъминланди. Ҳовлисида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман ҳудудидаги катта кўприк атрофи ҳам ободонлаштирилиб, ер майдонлари шудгор қилинмоқда. Бу жойда боғ ташкил этилиши кўзда тутиляпти.

Мухтасар айтганда, танқид ўз мевасини бермоқда. 

А.Қаюмов, ЎзА мухбири