Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Зукко китобхон” танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2022 йилнинг 19 январида қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарорида ёшлар ўртасида маънавият ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида “Зукко китобхон” танловини ўтказиш ҳам белгиланган.
Танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлар босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро баҳслашди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Учқудуқ тумани, 2-ўринни Хатирчи тумани ва 3-ўринни Навоий шаҳри жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчиларга тегишли тартибда пул мукофотлари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА