Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари рағбатлантирилди
19:09 / 2023-08-28

Наманган шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда қўлга киритилаётган залворли ютуқлар ва улкан ислоҳотлар моҳиятини, миллий ўзликни англаш, азалий қадриятларни ўзида мужассам этган 317 та ижодий иш кўриб чиқилди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддинов бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фаол, фидойи журналист ва ижодкорларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этди.  

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси мутахассислари, тажрибали экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати ижодий ишларни баҳолади.  

[gallery-13295]

Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари” йўналиши бўйича “Халқ сўзи” газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Қудратулла Нажмиддинов, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” йўналишида “Ватан деган сўзни лоқайд айтма ҳаргиз” асари учун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лутфулла Маҳмуд, “Публицистик мақолалар жамланган китоблар” йўналиши бўйича “Ғазнаи Намангон” асари учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рустамжон Умматов, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” йўналишида вилоят телерадиокомпанияси махсус мухбири Ольга Кургановская, “ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган веб-сайт ходимларининг журналистик ишлари” йўналиши бўйича “Наманган хабарлари Ахсикент” телеграм канали юритувчиси Анвар Икромов, “Тасвирий санъат, фото ва дизайн маҳсулотлари” йўналишида моҳир рассом Илҳомжон Умаров, “Кино санъати асарлари” йўналиши бўйича истеъдодли режиссёр Ахат Казаков ғолиб деб топилди.  

“Энг улуғ, энг азиз” танловининг ғолиб ва совриндорлари вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.  

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари