English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари муносиб тақдирланди
17:10 / 2025-10-29

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Бирдамлик: ранглар жилосида” расмлар танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танловга турли миллат вакилларидан иборат 30 дан ортиқ ёш ижодкорлар ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этди.

Миллий маданий марказлар павильонида бўлиб ўтган танловдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, интилувчан ва серғайрат ёшларни камолга етказиш, улар сафини кенгайтириш, ёшлар ва ҳаваскор рассомларни ўз қобилиятини намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишдан иборат.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА