Танлов ғолиблари кейинги босқичга йўлланма олди
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Ёшлар овози” танловининг Навоий вилояти босқичи якунланди.
Ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остидаги анъанавий “Ёшлар овози” республика танловининг вилоят босқичида 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдод эгалари ўз иқтидорини намойиш этди.

Танлов 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасида ўтказилиб, улар бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида ўзаро беллашди.

\

Барча йўналишларда ғолиб деб топилган ёшлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган танловнинг республика финал босқичида иштирок этади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири