Навоийда “Ҳуқуқий-маърифий билимдон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш, мустақил қарор қабул қилиш, ижодий ёндашув ва саҳнадаги чиқишлар орқали ўзини эркин ифода этиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мазкур танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 та жамоа иштирок этди.

Умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган танловда жамоалар савол-жавоб, тест синови ҳамда саҳна кўринишлари орқали билим ва маҳоратларини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг “Келажак” жамоаси, 2-ўринни Қизилтепа туманидаги 13-мактабнинг “Юристлар” жамоаси ва 3-ўринни Навбаҳор туманидаги 12-мактабнинг “Лаверс” жамоаси эгаллади.


Барча ғолиб ва совриндор жамоалар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири