Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиби ота-онаси билан Дубайга саёҳатга боради
09:58 / 2022-01-29

Андижон вилояти Марҳамат туманида “Зукко китобхон” танловининг якуний - вилоят босқичи ўтказилди.

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашевнинг ташаббуси билан ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўтган йилнинг сентябрь ойида “Зукко китобхон” танлови эълон қилинган эди.

Марҳамат туманидаги “Келажак нури” халқ кутубхонасида танловнинг вилоят  босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган зукко ёш китобхонлар “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони” ҳамда “Зукко китобхон” шартлари бўйича савол-жавоблар асосида ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

Очиқ-ошкора, шаффофлик асосида ўтказилган танловнинг якуний натижаларига кўра, Марҳамат туманидаги 7- умумтаълим мактабининг        10- синф ўқувчиси Солиҳа Ғуломжонова биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолибга диплом ва ота-онаси билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига саёҳатга бориш учун йўлланма топширилди.

Танловда иккинчи ўрин пахтаободлик, Андижон давлат университети тадқиқотчиси Маъмура Мадаминовага, учинчи ўрин эса Бўстон тумани вакили Маржона Акрамжоновага насиб этди.

Иккинчи ўрин соҳибаси ота-онаси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳат йўлланмаси, учинчи ўрин соҳибаси қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Танловнинг вилоят босқичи барча қатнашчилари Марҳамат тумани ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Мазкур танлов андижонлик ёшларни янада кўп китоб ўқиб, ўз билимлари ва маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З.УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА