English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Таништирув ҳафталиги" муваффақиятли ўтди
15:32 / 2023-10-09

"Янги Ўзбекистон" университетида "Таништирув ҳафталиги" бўлиб ўтди.

Университетнинг биринчи босқич талабалари учун ташкил этилган ушбу ҳафталик давомида талабалар учун ранг-баранг ва қизиқарли тадбирлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказилди. Спорт мусобақалари, заковат ўйинлари, танловлар, викториналар, маърифий анжуманлар, етакчи мутахассис ва ўқитувчилар иштирокидаги жонли мулоқотлар ҳафталикка янада жўшқинлик бағишлади.

Айниқса, мазкур университетнинг фахрий президенти Вольфганг Антон Ҳерманн билан ташкил этилган маҳорат дарслари ёшларга муваффақият сирларини ўзлаштиришда, вақтнинг қадрига етишда, имкониятлардан унумли фойдаланишда сабоқ бўлгани шубҳасиз.

"Таништирув ҳафталиги"да университетга эндигина қадам қўйган талабалар бир-бирлари билан дўстлашиш, университетдаги тартиб-қоидалар билан танишиш имконига эга бўлди.

Ҳафталик давомидаги тадбирларда фаол қатнашган талабалар ва уларнинг устозлари тақдирланди.

Н.Усмонова, ЎзА