Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танишини 48 миллион сўмга чув туширган шахсга ҳам, меҳмоннинг эчкиларини алдов йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган мезбонга ҳам жиноят иши очилди
11:03 / 2020-11-17

Сурхондарё вилояти Денов тумани Янгиобод маҳалласида яшайдиган Жўра Қодиров (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўтган йили сентябрь ойида Остона маҳалласилик таниши, вақтинча ишсиз Йўлдош Турдиевнинг ишончига кириб, 48 миллион сўм пулини олиб кетган. Бу маблағга у Тожикистон Республикасидан ҳар хил турдаги маиший техника воситаларини олиб келиб беришни ваъда қилган.

 Бироқ, Й. Турдиев бир йилдан ортиқ муддат кутган бўлса-да, келишилган маиший техника воситаларидан “дарак” бўлмаган.

Ж.Қодировнинг қуюқ ваъдалари чўпчак эканига ишонч ҳосил қилган 34 ёшдаги Йўлдошбой ички ишлар идорасига мурожаат этиб, тегишли ёрдам кўрсатишни сўраган.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Новобод маҳалласида яшовчи Алижон Тўхлиев 7 бош эчкисини Сурхондарё вилоятининг “Истара” мол бозорига сотиш учун олиб келганида алданиб қолган.

Сариосиё тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Фозил Тўраев меҳмоннинг эчкиларини 3 миллион 540 минг сўмга савдолашгач, унинг қўлига пул эмас, паспортини топшириб, келишилган маблағни тез кунларда беришга ваъда қилган. Қарийб уч ой харидорнинг йўлига кўз тиккан А.Тўхлиев сабр косаси тўлгач, ички ишлар идорасига мурожаат қилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, айни пайтда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА