French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли ёзувчи, шоирлар Қашқадарёда
16:48 / 2024-10-09

“Маърифат улашиб” лойиҳасининг навбатдаги меҳмонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Абдуқаюм Йўлдошев, Фахриддин Ҳайит ва Муҳаммад Сиддиқ Раҳматов бўлди.

Ижодкорлар дастлаб вилоятнинг Косон туманидаги 57-75-78-мактабларида бўлиб, ўқувчиларни ўз ижод намуналари билан баҳраманд қилди. Мулоқотлар давомида меҳмонлар томонидан бугунги ижодий муҳит, китоб мутолааси хусусида қизиқарли маълумотлар улашилди. 

Шундан сўнг лойиҳа доирасида ижодкорлар Қарши давлат университетига ташриф буюрди. 

Университет фаоллар залида ташкил этилган ижодий учрашувда ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши, дунёқарашини кенгайтиришда миллий маънавият ва мафкуранинг аҳамияти юқори эканлиги қайд этилди. Қизғин ва самимий суҳбат гўзал мушоираларга уланиб кетди. 

Тадбир давомида университетнинг “Қақнус” талабалар театр студияси томонидан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим қаламига мансуб “Кундузсиз кечалар” асари асосида саҳналаштирилган спектаклдан парчалар намойиш этилди. 

Ёш талаба-актёрларнинг маҳоратли ижроси меҳмонларнинг илиқ эътирофига сазовор бўлди. Таъкидлаш лозим, ўтказилган ижодий кеча ёшларга ўзгача руҳ, кайфият, илҳом бағишлаганлиги билан аҳамиятли бўлди. Тадбир сўнггида ижодкорлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида университет ҳовлисига дарахт кўчатлари экди. 

Ижодий учрашувлар давом этмоқда. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири