English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таниқли уста-ҳунармандлардан маҳорат дарслари
08:02 / 2023-06-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввалроқ 11 нафар ўзбек ҳунарманд-устаси дунёдаги машҳур “Hоmо Fаbеr” маълумотномасига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Бу нафақат бутун Марказий Осиё учун салмоқли воқеа, балки нуфузли халқаро ташкилот – Микеланжело ижодкорлик ва ҳунармандликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўзбек ҳунармандчилиги анъаналари бетакрорлигининг эътирофи ҳамдир.  

[gallery-12224]

Эришилган ютуқни нишонлаш ва анъанавий ҳунармандчилик соҳасида халқаро маданий алмашинувни янада ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида кўҳна Бухорода уста-ҳунармандларнинг соҳага оид баҳс-мунозаралари, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлари ўтказилди.

Таниқли уста-ҳунармандлар иштирокидаги маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар айниқса, соҳага қизиқувчи ёшлар учун катта мактаб вазифасини ўтади.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА