НТВ каналининг таниқли бошловчиси Лилия Гильдеева Россияни тарк этди.
РИА Новостининг хабар беришича, у ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини бошқа мамлакатга кетганидан кейин ёзган.
Телеканал матбуот хизмати ҳам Гильдеева НТВда энди ишламаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Телебошловчининг ҳозирги бўлиб турган жойи маълум қилинмаган.
Гильдеева НТВда 2006 йилдан буён ишлаб келаётганди. У «Сегодня» дастури бошловчиси Асет Вацуеванинг ўрнини эгаллаганди ва Алексей Пивоваров билан биргаликда бошловчилик қилган. Шунингдек, Гильдеева НТВ каналида «Сегодня в 22:45» ва «Сегодня. Итоги» кўрсатувларини ҳам олиб борган.
Бундан аввалроқ ҳам Россия оммавий ахборот воситалари қатор таниқли медия ходимлари мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар тарқатган эди. Уларнинг кўпчиллиги, жумладан, журналист Ксения Собчак ва телебошловчи Иван Ургант ушбу қарорини меҳнат таътилига чиққани билан тушунтиришга ҳаракат қилганди. Масалан, Собчак эмиграция қилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этган, Ургант эса қайтиб келишга ваъда бериб, меҳнат таътилига чиқиш имкониятидан фойдаланаётганини айтган.